Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев 17 декабрь куни 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Маълумот учун, Сайдулло Бегалиев 1954 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1979 йилда Фарғона политехника институтини тугатган. Турли йилларда Олтинкўл туманидаги қурилиш ташкилотларида турли вазифаларда, туман ижроия қўмитаси раисининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари, Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1993 йилдан 2001 йилгача Избоскан тумани ҳокими, 2001—2003 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2003 йилда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, 2003–2004 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифаларида ишлаган.
Сайдулло Бегалиев 2004 йилнинг 25 майидан 2006 йилнинг 13 октябрига қадар Андижон вилоятини бошқарган.
Тасодифий хабарлар
Дунё яна кучайтирилган карантинга қайтиши мумкин — ЖССТ
Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади
Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида ёмғир ёғади
Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа давлатларида ўртача иш ҳақига қанча бензин сотиб олиш мумкин?
Эрдўған БМТни китоб билан савалади