Жиззах вилояти Зарбдор туман суди 77 ёшли такси ҳайдовчисини ўлдириб, унинг пули, телефони ва автомашинасини эгаллаган шахсга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30 март куни содир бўлган. Ш.Х. исмли шахс Ғаллаорол туманида Ж.Б. исмли такси ҳайдовчисининг Nexia-3 автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, уни гўёки чорва сотиб олиш учун одамлардан узоқ ҳудудга олиб борган.
У ерда Ш.Х. ҳайдовчига ҳужум қилиб, уни урган, қўл-оёқларини сим билан боғлаган ва бўйнидан бўғиб ўлдирган. Суд-тиббий экспертизаси марҳумнинг ўлими механик асфиксия, яъни бўйин соҳасининг сиқилиши натижасида юз берганини аниқлаган.
Шундан сўнг Ш.Х. марҳумнинг чўнтагидан 150 минг сўм пул, Nokia 1280 телефони ва автомашина калитини олган. Кейин Ж.Б. га тегишли Nexia-3’ни ҳайдаб, Самарқанд томон йўл олган ва ЙПХ ходимлари томонидан ушланган.
Суд ҳукмига кўра, Ш.Х. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в, и” бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “а, г” бандлари ҳамда 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга жиноятлар мажмуи бўйича 19 йил, аввалги ҳукм билан тайинланган 8 йиллик жазоси қисман қўшилган ҳолда узил-кесил 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ҳукмга кўра, Ш.Х. жазони умумий тартибли колонияда ўтайди ҳамда жазо муддати жорий йилнинг 1 апрелидан ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Эндиликда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш мумкин
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Ота ўз аёли ва 13 ёшли фарзандини болтанинг сопи билан ўлдирди
Автомобил таъмири хизматига талаб энг юқори бўлган ҳудуд айтилди
Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги маълум бўлди