Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Magic City” кўнгилочар боғида болалар учун мўлжалланган тадбирда шубҳали ва баҳсли саҳна – ўзини осиш ҳаракати намойиш этилгани ҳақидаги видеолар кенг тарқалди. Воқеа жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди, бироқ ҳозиргача ҳеч қайси расмий идора бу ҳолатга ойдинлик киритмади.
Қайд этиш жоизки, агар бу саҳна кўринишини маданий тадбир деб атайдиган бўлсак, бундан Маданият вазирлигининг хабари йўқлиги маълум бўлди.
QALAMPIR.UZ ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият бошқармаси билан боғланди. Маданият бошқармаси масъулининг таъкидлашича, тадбир улар билан келишилмаган ҳолда ва ҳеч қандай ҳамкорликсиз ўтказилган. Бошқарма вакиллари парк хусусий мулк эканини, бундай жойлардаги тадбирларга улар жавобгар эмаслигини маълум қилди.
Ҳокимлик матбуот котиби Гулноза Қосимова ҳам ҳолатга муносабат бериб, ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан хабари борлиги, “Magic City” хусусий ҳудуд экани, муҳокамаларга сабаб бўлаётган саҳна кўриниши на шаҳар ҳокимлиги, на парк жойлашган Чилонзор тумани ҳокимлиги ва на шаҳар маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмагани ва улар олдиндан хабардор қилинмаганини маълум қилди.
“Бу тадбир биз билан келишилмаган. Ҳолат бўлиб ўтгандан кейингина хабардор бўлдик”, дейди Гулноза Қосимова.
Тасодифий хабарлар
Germaniyaning birinchi telekanali O‘zbekiston haqida film namoyish etdi
Ўзбекистон олимлари яратган коронавирусга қарши дори ССВга топширилди
Андижонда инспектор пичоқлаб ўлдирилди. Қотил қидирилмоқда
Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина бошқаришига қачондан рухсат берилади?
Олмалиқ шаҳар “военком”и бозорда аёлни ургани айтилмоқда (видео)