Айни кунларда Тошкент шаҳрида гандбол бўйича U-20 қизлар жамоалари ўртасида XVIII Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистон қизлар жамоасидаги баъзи аъзоларнинг ёши билан боғлиқ можаролар туфайли улар чемпионатдан четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон гандбол федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, жамоа аъзолари Анастасия Худоёрова (19 ёш), Севинч Эркабоева (20 ёш) ва Сабина Муллаеванинг (20 ёш) ҳужжатида ноаниқлик аниқланган. Бу гандболчилар 2024 йили Македония давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Тошкентда уюштирилаётган 18-Осиё чемпионати низомининг 1.2.е. бандида ўйинчиларнинг ёш тоифаси 20 ёш қилиб белгиланган. Осиё гандбол федерациясининг эътирози шундаки, уларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигини инобатга олиб, жамоани финал босқичидан четлаштирган ва гуруҳдаги барча натижалари бекор қилинган.
Ўзбекистон гандбол федерацияси бу борада Халқаро гандбол федерацияга аппеллятсия хати жўнатган. Қайд этиш жоиз, турнир давомида Ўзбекистон қизлари Хитой Тайпейи жамоасини 29:27 ҳисобида, қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган Хитой термаси билан эса тенгма-тенг ўйнаб, 25:29 ҳисобида имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-29 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилмоқда
Наманганда 23 ёшли келин эри томонидан калтаклаб ўлдирилди (ВИДЕО)
20 avgustdan tijorat banklari naqd valuta sotishni boshladi
Дубай дунёда биринчи бўлиб қоғозбозликдан воз кечди
Apple ўзи бошқариладиган автомобиль ишлаб чиқаради