У фуқарога турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали пул эвазига субсидия олиб бермоқчи бўлган. Манбага кўра, ходим собиқ судянинг ўғли бўлган.
Наманган шаҳрида давлат хизматлари маркази катта мутахассиси тезкор тадбирда қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Наманган шаҳар адлия бўлимининг давлат хизматлари маркази катта мутахассиси Х.Р. қўлга тушган. У турар-жой сотиб олиш учун давлат яқин танишлари орқали субсидия маблағлари ажраттириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 1 500 АҚШ доллар талаб қилган. Катта мутахассис келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Қўлга олинган шахс собиқ судянинг ўғли эканлиги айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Уйқу вақтида телефонни ёстиқ остига қўйиш инсон ҳаётига хавф туғдиради — Apple
Наманганда мудҳиш автофалокат: Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Қарийб тўққиз йил давомида ҳеч кимга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаган — ИИВ
Бир йил ичида 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
Тожикистонда президентлик сайловлари бошланди