А-373 Тошкент–Наманган автомобиль йўлининг 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг 2-чорагида бошланиши режалаштирилган.
Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу автомобиль йўлининг бир қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида Интеллектуал транспорт тизими компоненти амалга оширилмоқда.
Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳага иккита нуфузли хорижий компаниялар томонидан қизиқиш билдирилиб, улар томонидан тендер таклифлари тақдим этилган.
Барча шартлар бўйича ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра, пудратчи компания сифатида Хитойнинг «China Machinery Engineering Group Corporation» ва «CTFO JETON Technology Co. Ltd» консорциуми ғолиб деб топилди. Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги «Автойўлинвест» агентлиги ва «CMEC-JETON» консорциуми ўртасида шартнома имзоланди.
Қайд этилишича, реконструкция лойиҳаси доирасида цемент-бетон қопламали 2 тасмали йўл қурилиши ишлари амалга оширилмоқда. Айнан шу лойиҳа компоненти сифатида А-373 Тошкент–Наманган автомобиль йўлининг 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг 2-чорагида бошланиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Қўқонлик табиб қамоқдан чиқиб, барча айбловларни рад этди (видео)
Ерга 21 май куни тунда астероид яқинлашади
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Келин ўз уйидан 7 минг доллар ўғрилади
Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда