8 июнга ўтар кечаси Ироқ ва Сурия Теҳрон томонидан Исроилга ракета учирилганидан кейин ўз ҳаво ҳудудининг бир қисмини ёпди. Бу ҳақда “Middle East Eye” хабар берди.
Эрондан кейин Ироқ ҳам вақтинча ўз ҳаво ҳудудини ёпган ва ҳаво ҳаракатини тўхтатган. Фуқаро авиацияси вакиллари хавфсизлик сабабларини келтирган. Ироқ авиация бошқармаси таъқиқ 72 соат давом этишини маълум қилган.
Сурия ҳам ўзининг жанубий ҳаво ҳудудини 12 соатга ёпган ва Дамашқ аэропорти фаолиятини тўхтатган.
Қайд этиш жоиз, Яқин Шарқда кескинлик кескин даражада ошгани сабаб Эрон ўзининг ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпганди, Исроил эса хавфсизлик вазияти ёмонлашгани сабабли бутун мамлакат бўйлаб мактабларда дарсларни бекор қилган.
Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти мамлакат ҳаво ҳудуди барча фуқаро рейслари учун тўлиқ ёпилганини маълум қилган. Бу қарор эҳтимолий ҳарбий таҳдидлар ва юқори тайёргарлик ҳолати фонида қабул қилинган.
Тасодифий хабарлар
“Уруш бадалини оддий одамлар ўз ҳаёти билан тўлайди”. Зеленский рус тилида мурожаат йўллади
Ўзбекистонда 20 апрелгача махсус рухсатномасиз автомобиль бошқариш тақиқланади
Наманганда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг бир гуруҳ қариндошлари томонидан ўласи қилиб калтакланди
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилди