“Қамчиқ” довонига ҳаракатни вақтинчалик чеклаш учун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида постлар ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, қуйидаги 5 та ҳудудда постлар ташкил этилди:
• А-373 автомобиль йўлининг 107-километрида (Пискент тумани, “Муротали” МФЙ);
• А-373 автомобиль йўлининг 131-километрида (Оҳангарон тумани, Бескостин чорраҳаси);
• А-373 автомобиль йўлининг 137-километрида (Оҳангарон шаҳри, Роҳат кафеси);
• А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида (Ангрен шаҳар, Ангрен терминали олди);
• А-373 автомобиль йўлининг 183-километрида (Ангрен шаҳридан чиқиш).
Шунингдек, “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани муносабати билан йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилган.
Таъкидланишича, довоннинг қор қатлами йиғиладиган жойлари ҳолати мустаҳкам эмас, кўчки хавфи мавжуд.
Аввалроқ, “Тошкент-Водий” йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Туркий кенгаш саммити Президент ва Бош вазир суд қилинган оролда ўтказилади
ИИБ ходимлари уюшган жиноий тўда томонидан тошбўрон қилингани айтилган видео юзасидан расмий маълумот
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар деярли қолмади
15 ёшли қиз билан жинсий алоқага кирган 3 эркак муддатидан олдин озод қилинди
Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 78 нафарга етди