Бугун, 1 май куни АҚШнинг миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШнинг тегишли идоралари томонидан мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилган. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларнинг хавфсиз олиб келинишини таъминлаш каби барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар тезкорлик билан келишиб олинган.
“Ўзбекистон миграция соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириб, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олишга, шунингдек, чет элдаги ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Телефон ва компьютерларнинг мияга салбий таъсири аниқланди
Россияда мигрантлар тайёрлаган шўрвадан 350 киши заҳарланди
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди
GM «Onix» қачондан сотувга чиқарилиши ва унинг нархларини эълон қилди
Malibu’нинг жарималарини бекор қилган ЙПХ ходимлари жазоланди