Президентнинг "Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассислардан иборат Солиқ низолари бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади. Уни ташкил этишдан мақсад - тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал этиш билан боғлиқ вақт ва харажатларни қисқартириш.
Экспертлар кенгаши ҳар ойда камида икки марта йиғилиш ўтказади, бу эса юзага келадиган масалаларга тезкор жавоб бериш имконини беради.
Солиқ низоларини кўриб чиқишда Эксперт кенгаши қуйидагиларга ҳақли:
- солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқиладиган мурожаатлар бундан мустасно;
- кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалар қабул қилиш;
- қабул қилинган хулосани тадбиркорларни хабардор қилган ҳолда солиқ, божхона ва бошқа давлат органларига мажбурий тартибда юбориш.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда яна 211 кишида коронавирус инфецияси аниқланди, шулардан 92 нафари Наманган вилоятида аниқланган
Президент Шавкат Мирзиёев: Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман
10 ойда қарийб 2 минг одам йўлларда вафот этган. ЙТҲларнинг асосий сабаблари нима?
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисидаги тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди