Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида кадастр бўлими бошлиғи фуқародан 3 000 АҚШ доллари пора олгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Кадастр агентлигинг Жалақудуқ тумани бўлими бошлиғи уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун фуқаро М.М.га жами 25 сотих ер майдони ажратиб бериши эвазига 2024 йилда 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига нисбатан шубҳа уйғотмаслик мақсадида фуқарога гўёки “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилганлиги тўғрисида қарор чиқарилганини айтган.
Тадбир давомида, Жалақудуқ тумани кадастр бўлими ходими А.О. бўлим бошлиғининг топшириғига асосан фуқарога 3 000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда хорижлик «Аҳмадбойлар» ушланди
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
IIV Surxondaryoda namanganlik haydovchi asossiz jarimaga tortilgani to‘g‘risidagi videoga munosabat bildirdi
2 октябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади
“Бахти Ташкентский” ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини айтди