АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг яқин сиёсий доираси билан келажакдаги эҳтимолий вориси масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 22 февраль куни “Axios” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда Трамп икки асосий номзодни кўриб чиқмоқда – вице-президент Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио. Нашрнинг бир қатор манбаларга таяниб маълум қилишича, ҳукуматда ворис масаласидаги суҳбатлар сўнгги вақтларда тез-тез муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, Трампнинг Рубиони очиқчасига мақташи унинг Вэнс билан муносабатлари совуқлашганини англатмайди. Оқ уйга яқин манбаларга кўра, Президент ҳали якуний қарорга келмаган.
Нашрга кўра, вице-президент Вэнс аллақачон сиёсий маслаҳатчилар жамоасини шакллантирган бўлиб, улар 2028 йилги президентлик сайловларида эҳтимолий кампания учун асос бўлиши мумкин. Бу эса Вэнснинг сайлов пойгасига тайёргарлик кўраётганини кўрсатади. Давлат котиби Марко Рубио эса ҳозирча бундай тузилмага эга эмас. Шунга қарамай, агар Вэнс президентликка номзодини қўйса, уни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Манбаларга кўра, Трамп ҳозирча расмий равишда ўз ворисини эълон қилишни истамаяпти. Бунга Президент жамоасини амалдаги вазифалардан чалғитмаслик ва омма олдида турли қарама-қаршиликларнинг олдини олиш сабаб бўлиши мумкин.
Бир муддат олдин Трамп интервьюларининг бирида Республикачилар партиясида 2028 йилги сайловларда унинг сиёсий йўналишини давом эттира оладиган кучли номзодлар борлигини таъкидлаган. Шунингдек, 2025 йил декабрь ойида америкалик тадбиркор Илон Маск ҳам Трампдан кейин АҚШга Жей Ди Вэнс раҳбарлик қилиши мумкинлигини тахмин қилган.
Тасодифий хабарлар
Жиззахда маҳкум ўзини осиб қўйди
Бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди.
Kun.uz муҳаррири Ортиқхўжаев билан боғлиқ баъзи тафсилотларни очиқлади
Ўзбекистон аҳолиси қанчага етгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб боряпти