Кеча, 3 январь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Айқирон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига Nexia 2 русумли автомобили тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотган ва машинаси билан каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳайдовчидан ташқари бир нафар йўловчи бўлган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Хабарда ёзилишича, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобилни каналдан олиб чиққан.
Тасодифий хабарлар
“Жуда катта уруш бошланиши мумкин”. БМТ инсониятни огоҳлантирди
Тошкентда қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилаётгани айтилди
Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Намангандаги цехда юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди