Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда миграция жараёнлари: муаммо ва ечимлар» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида хусусий бандлик агентликларининг фаолияти таҳлил қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда 88 та юридик шахс хусусий бандлик агентлиги сифатида Меҳнат вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Улардан 65 тасига фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 59 таси ўз фаолиятини юритмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида хусусий бандлик агентликлари томонидан 1655 нафар фуқаро чет элда, 77 нафар фуқаро республика ҳудудида ишга жойлаштирилган, 33 мингдан ортиқ фуқарога маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида лицензияга эга бўлган 65 та хусусий бандлик агентлигидан 30 таси бирорта ҳам фуқарони шу кунга қадар хорижий давлатларга ишга жўнатмаган.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва бошқа масъул идораларга айрим хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан кўплаб фуқароларнинг салбий мурожаатлари келиб тушгани қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Трамп Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатишга ваъда бермоқда
РАСМАН ЭРТАДАН САРДОБА БОЗОРИ ОЧИЛАДИ
Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги қанчалик муҳим?
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Андижонда кадастр бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора олди