Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларини пулламоқчи бўлган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг Matiz русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда текширилган.
Шундан сўнг, автомашина салонида 866 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиб, бойлик орттиришни мақсад қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25 орқали 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қолаверса, Фарғона ва Андижон шаҳарларида яшовчи фуқароларга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар тўғрисида тезкор маълумотлар олиниб, Фарғона шаҳрида уларни қўлга олиш тадбири ўтказилган.
Жумладан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи 2 нафар наркосавдогар Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 4508 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 12 минг 800 долларга сотган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми ва 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ушбу ҳолат бўйича ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳиндистонда TikTok абадий блокланди
Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
Мирзиёев ва Путин бир-бирини Янги йил билан табриклади
Россияга газ экспорти тўхтади, Хитойга уч баравар қисқарди
Икки туманнинг ҳоким ёрдамчилари қўлга олинди