2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қуйидаги имкониятларга эга “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизимини (кейинги ўринда ахборот тизими) яратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган:
- халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш оркали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини янада кенгайтириш;
- футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари ўқув машғулотларини онлайн назорат қилиш, футболчиларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда шаффоф селекция тизимини жорий қилиш;
- соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларнинг концепциялари, техник-иқтисодий параметрлари ва бошқа лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;
- футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ходим, тренер ва футболчилар давоматини юритиш, видеоконференцалоқа тизимини ташкил этиш.
Шунингдек, футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари босқичма-босқич ахборот тизимига уланади.
Бундан ташқари:
- тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ахборот тизими орқали амалга оширилади;
- 2026 йил 1 мартга қадар футбол академия ва мактаблари Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсни биометрик идентификация қилиш имкониятига эга планшетлар билан таъминланади;
- 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипталарни харид килиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Миллий футбол марказида:
- иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази ташкил этилади ҳамда унинг фаолиятига тажрибали мураббийлардан иборат таҳлилчилар жалб этилади;
- футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун “VAR” маркази ташкил этилади;
- ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази ташкил этилади;
- 2026 йил 1 апрелга қадар футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилади;
- 2026 йил 1 декабрга қадар ахборот тизими “Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформаси” ахборот тизимига интеграция қилинади.
Тасодифий хабарлар
«Ўзим учун қилмадим, болалар учун, халқ учун қилдим» – Шавкат Мирзиёев
Банкдан 685 миллион сўм пулни ўмарган 7 хакерга ҳукм ўқилди
Бозорларда нарх-наво қандай?
Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди
Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади