Ижтимоий тармоқларда “Uzbekistan Airways”га тегишли 300 ГБлик база маълумотлари даркнетда сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу билан боғлиқ суратларда мазкур сайтда турли давлатлар фуқароларининг паспорт нусхалари жойлаштирилгани акс этади.

“Uzbekistan Airways” мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ёки йўловчилар ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш (компрометация) билан боғлиқ бирорта ҳам тасдиқланган ҳодиса қайд этилмаган.
“Барча инфратузилма одатдаги тартибда ишламоқда. Бир қатор нашрларда гўёки маълумотлар сизиб чиққанининг исботи сифатида келтирилган мисоллар ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Материалларда кўрсатилган маълумотлар бизнинг ахборот тизимларимизга алоқадор эмас ва дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса мавжудлиги ҳақида нотўғри таассурот қолдириш мақсадида сунъий равишда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Шунга қарамай, “Uzbekistan Airways” ахборот таҳдидларига жавоб бериш бўйича амалдаги тартиб-қоидалар доирасида хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
“Ҳеч қандай маълумотлар компрометация қилинмаганига қарамай, натижалар бундан кейин ҳимоя даражасини янада кучайтириш мақсадида қўлланилади”, дейилади расмий хабарда.
Тасодифий хабарлар
Янги йил байрамини нишонлаш бўйича тартиб эълон қилинди
Ернинг ядроси тўхтаб қолди. Олимлар шов-шувли баёнот беришди
UEFA Жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкин
+18. Ижтимоий тармоқларда ўликхоналар ҳам коронавирус қурбонларига тўлиб кетди деган видео тарқалди. (видео)
143 ёшли афғон эркаги вафот этди