2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси қарори имзоланди.
Қарор билан қарз юки кўрсаткичи жорий этилмоқда, у ўртача кредит тўловларининг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати орқали ҳисобланади.
Ҳозир Ўзбекистонда қарз юки талаби фақат микрокредитларга нисбатан қўлланади ва 50 фоизни ташкил этади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча кредитларни (шу жумладан, микрокредитларни) беришда кредиторлар ўз мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошмаслигини таъминлаши шарт.
2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Қарз юкини барча кредитлар контекстида ҳисоблашни жорий этиш орқали регулятор аҳоли даромадларини легаллаштиришга эришиш, ўз даромадларини қонунийлаштирган қарз олувчиларни кредитлашни рағбатлантириш, норасмий даромадларни баҳолашни расмийлаштириш ва банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этишни мақсад қилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистондан Умра авиақатновларига рухсат берилди
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
Наманганда қарздор фуқаро МИБ ходимини пичоқлади
«Амирсой» яқинида содир бўлган кўчки юзасидан расмий муносабат билдирилди