Гидрометеорология хизмати янги ҳафтада қандай об-ҳаво кутилишини эълон қилди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 20-22° илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради.
27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, юқори ва қуйи қават булутлари ҳосил бўлади.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
27-28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9° илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат 7-12° илиқгача пасаяди.
Тасодифий хабарлар
Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?
Жасур Умировнинг ишини «ёпди-ёпди» қилган терговчи ҳаракатларини прокуратура ўрганади
Алиев ва Эрдўған арманлардан озод қилинган Фузулида янги халқаро аэропортни очиб берди
Самарқанд туманидаги электр корхонаси раҳбари фирибгарликка қўл урди
Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"