Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ўзига совға қилинган музлатгични мактабга совға қилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, вилоятда бўлиб ўтган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрам тадбирида Шаҳрисабз тумани қишлоқ хўжалигида эришган натижалар бўйича биринчи ўринни олгани учун Қашқадарё вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва замонавий музлаткич билан тақдирланган.
Шундан сўнг, Самад Ҳасанов ушбу музлаткични тумандаги 6-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернатига топширди.
Маълумот учун, мазкур таълим муассасасида 322 нафар ўқувчи таълим олади. Уларнинг 205 нафари ётоқхонада истиқомат қилади. Ўқувчиларга шу ердан нонушта, тушлик ва кечки овқат берилади. 6-ИДУМИнинг 82 фоиз битирувчилари олий ўқув юртига ўқишга кирди. Бу натижа билан муассаса вилоятда учинчи, туманда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Жалолов кетди. Ўрнини Ҳасанбой Дўстматов эгаллади
1 апрелдан нималар ўзгаради?
Ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди
Порошенко Зеленскийни муносиб жазолашга ваъда берди
Хитойда қурилиш майдонидаги чангни бостириш учун ноодатий усул қўлланди