Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида текширув ўтказилмоқда. Германия полицияси санкциялар бузилиши бўйича тергов доирасида россиялик олигарх Алишер Усмоновга тегишли 24 та мулкда кенг кўламли тинтув ўтказди. Алишер Усмонов Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси сабабли Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Маълум бўлишича, Германияда Алишер Усмонов узоқ вақтдан бери ярим миллиард евролик солиқ жиноятларида гумон қилиниб, тергов остида бўлган. Илгари бу маълумотлар яширин эди. Тергов маълумотларига кўра, олигарх ҳар йили Баварияда ўз яшаш жойида солиқ тўлаш учун салмоқли вақт ўтказган.
Усмонов куз-қишда бир неча ойлаб Тегернзе қирғоғида яшаган. "Роттах-Эгерннинг бу бетакрор масканининг жозибаси шундаки, мен ўзимни Ўзбекистонда, ўз уйимдагидек ҳис қиламан", – дейди у. Тергов шуни кўрсатадики, Усмонов ширкатлар орқали бир нечта виллалар сотиб олган ва кейин уларни ўзи арзон нархга ижарага олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Dilbar яхтаси ва Airbus А340 самолётига нисбатан ҳам худди шундай шубҳаларга эгалигини эълон қилди.
Бундан ташқари, Suddeutsche Zeitung нашрининг ёзишича, Усмоновнинг пул ювишида гумон қилинаётган маълумотлар йиғилмоқда. Бу ҳафта бўлиб ўтган қидирувлар янги терговнинг бошланиши эди.
Тасодифий хабарлар
Президент газ экспортини қисқартиришга буйруқ берди
В Казахстане вводится временное госрегулирование цен на бензин и дизель
Уйқу вақтида телефонни ёстиқ остига қўйиш инсон ҳаётига хавф туғдиради — Apple
Илон Маск, Жо Байден, Барак Обама ва Билл Гейтс хакерлар ҳужумига учрашди
2022 йилда “Uzauto Motors” Давлат бюджетига қанча ҳисса қўшади?