Xabar.uz ва Kun.uz сайтларида Адлия вазирлигининг телеграм-каналидан манба келтирилган ҳолда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат олган кўпчилик машиналарнинг олд ойналарининг ёруғлик ўтказиш фоизи номувофиқ бўлгани сабабли ҳайдовчилар жаримага тортилганликлари ҳақида маълумот эълон қилинди.
Ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари автомобиль олд ён ойналарини қорайтириш масалалари бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй берган кундан бошлаб рухсат олган ҳайдовчиларга нисбатан 126-модда бўйича бирорта ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилмаган. Шу билан бирга: агар олд ойнада рухсатни тасдиқловчи голограмма эмблемаси бўлса, ЙПХ инспекторлари автомобилларни қўшимча текширув ва ёруғлик ўтказувчанликни ўлчаш учун тўхтатишмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 даги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сон қарорда иккинчи банд бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йилнинг 2-август кунидаги 646-сон қарорининг таҳририда тақдим этилган. Хусусан, у ерда олд ён ойналарни 50% гача қорайтириш мумкинлиги белгиланган. Эслатиб ўтамиз, гап қорайтирувчи қопламанинг ёруғлик ўтказувчанлиги ҳақида бормоқда, умумий ёруғлик ўтказувчанлик ҳақида эмас. Шунинг учун ойнанинг бошланғич ёруғлик ўтказувчанлиги фоизи аҳамиятга эга эмас.
Мақолада келтирилган ойналарнинг дастлабки (завод) ёруғлик ўтказувчанлиги ва қопламанинг ёруғлик ўтказувчанлигини қўшиш услуби бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин, масалан, атермал қоплама ётқизмоқчи бўлиб, қонунчиликдаги 70 фоизлик ёруғлик ўтказувчанлик талабини бузиш ниятидан йироқ бўлганингизда. Қоплама талаб қилинган рақамларга мувофиқ бўлганида рухсат талаб этмайди.
Тасодифий хабарлар
ДХХ ноқонуний диний таълим бериш ҳолатига чек қўйди
Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади
«Омикрон» штамми 57 мамлакатга кириб борди
Ўзбекистонда крипто-актив сотган йигит 15 суткага қамалди
Байрам кунлари тиббиёт ходимлари туну кун аҳолига хизмат кўрсатишади