Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 26 август, шанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида 26 августда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 33-36 даража бўлади.
27—28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳаво бир оз салқинлашади. 28 августга келиб, кечаси ҳарорат 13-16 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида об-ҳаво ўзгариши сезиларли бўлади, бу ҳудудларда 27—28 август кунлари баъзи жойларда кучли ёмғирлар ёғиб ўтади. Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27—29 август кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Россия делегацияси Украина билан музокара жойига етиб борди
Мустақиллик байрами арафасида неча кун дам оламиз?
Хонасига ташлаб кетилган 5 минг долларни олмаган мансабдор рағбатлантирилди
Куёвини катта ёшли аёл билан тутиб олган ўзбек қизи тўйни тўхтатди
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди