Америкалик миллиардер бу йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлашини айтди.
“Қизиқ бўлганлар учун: бу йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайман”, — деб ёзди бизнесмен ўзининг Twitter’ саҳифасида.
Маълумот учун: бир неча кун олдин Сенат Элизабет Уоррен Маскни “бировнинг ҳисобига яшашни” тўхтатишга ва солиқ тўлашга чақирган эди. Ушбу даъволарга Tesla va SpaceX асосчиси бу йил мамлакат тарихидаги барча америкаликлардан кўра кўпроқ солиқ тўлашини айтди.
Бундан ташқари, Форбес рейтингига кўра, ноябрь ойида Илон Маск тарихда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи шахс ва ўтган ҳафта у Американинг Time журнали ва Британиянинг The Financial Times газетасига кўра йил одами бўлганди.
Тасодифий хабарлар
Стикерлар бекор қилинади ва барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
Яқин орада Тожикистон ва Афғонистонда янги зилзилалар кутилмоқда
МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Таъзия
Наманганда почта тизимида йирик талон-торожликлар аниқланди - ДХХ