17 октябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берган эдик.
Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси оқибатида 17 октябрь куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
IQAir маълумотларига кўра, бугун, 17 октябрь соат 16:48 ҳолатига Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳари бўлган.
Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига Ўзгидромет томонидан қуйидаги тавсиялар берилди:
• Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак;
• Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим;
• Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим;
• Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент дунёда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Тасодифий хабарлар
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Рафаэль Надаль "Реал" президенти бўладими?
Намангандаги “газ муаммоси” бўйича расмий муносабат
Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Путин ва Зеленский G20 саммитига боради – Индонезия ТИВ