Кеча, 19 июнь куни Россиянинг Свердловск вилояти Чкалов туман суди вояга етмаган қизни ўғирлашда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда вилоят суди хабар берди.
Суд қарорида айтилишича, Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 126-моддаси 2-қисми “д” банди (вояга етмаган шахсни ўғирлаш) бўйича айблов эълон қилинган. Суд терговчининг илтимосномасини қаноатлантириб, унга нисбатан 1 ой 30 кун муддатга, яъни 15 августгача ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаган.
Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси 14 ёшли қизни Екатеринбургдан Челябинск шаҳрига олиб кетган. Қиз икки ҳафта давомида қидирувда бўлган.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳолатни шахсан назоратга олиб, Свердловск вилояти бўйича қўмита бошлиғи Богдан Францишкога жиноят ишининг тергови ва аниқланган тафсилотлар ҳақида ҳисобот беришни топширган.
Тасодифий хабарлар
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган ходимлар жазоланди
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади
Велосипедда сайр қилиш учун баҳона топилади: бизни алдамоқчи бўлиб, ўзингизни алдамоқдасиз
Ўзбекистонда эртанги кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди - «Ўзгидромет»
Алламжонов ва Мирзиёева АҚШ элчисидан нима сўради?