Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси тизимида 2022 йилнинг 1 августига қадар амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида жами 889 та ҳолатда 242,58 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Маълум бўлишича, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларининг 217,7 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга, 4 гектари аҳоли пункти ерларига, 1,41 гектари саноат, транспорт, алоқа хўжалиги ерларига, 0,02 гектари тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларга, 1,61 гектари ўрмон хўжалиги ерларига, 1,12 гектари сув фонди ерларига, 16,7 гектари эса захира ерларга тўғри келган.
Ҳудудий кадастр инспекторлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда тушунтиришлар олиб борилди. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўйича белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Бунинг натижасида ҳуқуқбузарларга берилган 788 та ёзма кўрсатма асосида 697 та ҳолатда 189 гектар ёки 78 фоиз ер қонун бузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Ихтиёрий равишда бартараф этилмаган 95 та ҳолатда эса 41,57 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга даъво аризалар киритилди. Шундан, 59 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилиб, мажбурий ижрога қаратилди. Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 9 та ҳолатда материаллар прокуратура органларига юборилди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда карантиндан қочган 36 ёшли фуқаро жаримага тортилди
Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди
Sony чўнтак ҳаво кондиционерини тақдим этди
Наманганда Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди
Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда