Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Сурхон” ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради. Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.
Маълумотларга кўра, 18 ёшли футболчи Тошкентда янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтган ва шу ернинг ўзида “Лугано” билан шартнома имзолаган.
Эндиликда Каримов Швейцарияда ишлаш учун виза олишини кутмоқда. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, футболчи Луганога йўл олади.
Швейцариянинг Contropiede нашри ҳам “Лугано” клуби “Сурхон”дан 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Беҳруз Каримовни ўз сафига қўшиб олганини хабар қилган. Манбага кўра, клуб ҳали трансферни расман эълон қилмаган бўлса-да, футболчи шартномани имзолаб бўлган. “Лугано”нинг расмий баёноти эса яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Каримов “Одил Жуниор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Португалия ва Колумбияга қарши ўйинларда майдонга тушган.
Каримовнинг трансфери “Лугано”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Маттиа Заноттининг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида амалга ошмоқда. Италиялик футболчининг бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.
Айни пайтда “Лугано” Швейцария Суперлигасида икки турдан кейин 6 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Янг Бойз” тўплар нисбати бўйича пешқадамлик қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Жума намозларини масжидларда ўқишга рухсат берилди
Маҳкумлар ҳам интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади
Исроилда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Қирғизистонда парламент сайловлари натижалари бекор қилинди
Аҳоли ваъдасини бажармаган ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судради (ВИДЕО)