Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Шунга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума куни нишонланади.
Ҳозирча Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун ва қайси кунлар дам олиш куни бўлиши расман эълон қилингани йўқ.
Тасодифий хабарлар
«СЭС»чиларга нима бўляпти ўзи?
Россия Киевга ҳужум уюштирди
Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн евро ваъда қилди
Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди