Конференция кун тартибидан ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.
Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция кун тартибидан ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳиши билан ЎФА Президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.
“Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди”, - дейилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилади
Наманганда бир суткада 85 фуқаро карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган — Шоҳрух Ғиёсов
Россияда хорижлик талабаларга патентсиз ишлашга рухсат берилди
ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилди