Кеча, 25 май куни Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Вьетнамга борган пайти аёлидан тарсаки егани акс этган видео ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу ҳолатга Елисей саройи муносабат билдирди.
Видеода Президент самолёт эшигидан кўринади ва ичкарида ким биландир гаплашаётган вақтда бир қўл унинг юзига яқинлашиб, иягига енгил тарсаки туширади. Макрон бу ҳолатга қисқа ҳайрат билдиради, лекин дарҳол ўзини тутиб, камералар қаршисида саломлашади. Кейин у ва рафиқаси самолётдан тушади. Рафиқасининг кийими тарсаки туширилган кийимга мос келади.
Елисей саройига кўра, бу воқеа саёҳат бошланишидан олдин Президент ва унинг рафиқаси ўртасидаги оддий ҳазил ва қувноқлик бўлган.
“Бу яқинлик лаҳзаси эди. Бироқ бу фитна назариячиларига етарли бўлди”, дейилади хабарда.
Шунда қилиб, Елисей саройига кўра, Брижит Макрон ва Эммануэль Макроннинг ҳаракатлари ҳеч қандай кучли жанжални ёки ўзаро келишмовчиликларни аглатмайди. Бу – ҳазил.
Тасодифий хабарлар
Солиқ қўмитаси мигрантлар солиққа тортилишини рад этди
Фарғоналик эркак маҳалладош қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди
Наманганда тадбиркордан 5000 доллар сўраган фирибгар ушланди
Шавкат Мирзиёев: "Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарур"
Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар жасади куйдириладими?