ЎзЛиДеП томонидан "Очиқча гаплашамиз” рукни остида янги лойиҳага старт берилди. Унга кўра лойиҳанинг дастлабки меҳмони ўша партиядан номзоди қўйилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Расул Кушербаев бўлди.
Лойиҳа доирасидаги суҳбатла журналист депутатга 1 ва 5 йилликка қилган режалари ҳамда муаммоли вазитялардан қўрқиш қўрқмаслиги хусусида сўради.
“Агар қўрқадиган бўлсам бу ерда депутат бўлиб ўтириш керак эмас. Агар ишимни қонуний, асосли деб биладиган бўлсам, қўрқмайман. Нимадан қўрқаман? Ўзимдан эмас, фарзандларим, яқинларимга жабр етиб қолишидан қўрқаман. Оҳирги пайтлари буни кўп ўйлаяпман. Шунақа ўйлашимга сабаблар бўляпти. Яқин 5 йилликка режа тузмаганман очиғи” – деди Расул Кушербаев.
Шунингдек, депутат яқин келажакда албатта сайловолди дастурида ваъда берган ишларни амалга оширишини режа қилганини айтди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда «автомойка» ходими мижознинг машинасини олиб қочди
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди
Зеленский Путинга қарши коалиция тузишга чақирди
Ўзбекистоннинг ўн ҳудудида зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган касблар маълум бўлди