Наманганда маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати.
Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “Наманган мусаффо иқлим” МЧЖ ва “Тоза ҳудуд” ДУКларнинг 2024 йилнинг I ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Олиб борилган ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 миллиондан ортиқ истеъмолчиларга 18 миллиард сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисоблангани ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (“Наманган мусаффо иқлим” МЧЖ ва “Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилгани юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
2024 йилнинг октябрида Наманганда 700 мингдан ортиқ аҳолидан маиший чиқинди учун кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисоблангани ҳақида хабар берилган эди. 11 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Жалолов кетди. Ўрнини Ҳасанбой Дўстматов эгаллади
Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди
Зўравон ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Элнур Абдураимов кубалик рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди – видео
Наманганда “Hyundai” заводи қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди