Ижтимоий тармоқларда номаълум кимса бошқа шахсни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат хорижда содир этилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда айни пайтда суриштирув олиб бораётган Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган.
Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётган бўлиб, уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилиши айтилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда «ТикТок» бутунлай ёпиладими?
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...
Янги коронавирус Германияга ҳам етиб борди
Беҳруз Каримов Европа жамоасига ўтди
“Халақит бераётганди!”: 26 ёшли она 11 ойлик қизалоғини ваҳшийларча ўлдирди