Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи 21 ёшли йигит ноқонуний ноткоин олди-сотдиси билан шуғуллангани учун 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ котибияти томонидан рўйхатга олинган фуқаро А.А. нинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда фуқаро Ғ.Ё. га тегишли телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғуллангани аниқланган. У крипто-активни Telegram-мессенжерига йиғган ва 20.000 дона ноткоинни 150 АҚШ доллари эвазига сотган.
Суд қарорига кўра, йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-4-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, Ғ.Ё.дан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 510.000 сўм ундирилиши белгиланди. Ашёвий далил сифатида олинган бир дона телефон аппарати тегишли тартибда йўқ қилиниши маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Андижон ҳокимининг ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди
Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди
Самарқандлик фуқаро поликлиникага мурожаат қилди ва унда коронавирус аниқланди
Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери у яна жангга қайтиши мумкинлигига ишора қилди
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади