Жорий йилнинг 20 март кунидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 885-сон қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.
Шу сабабли хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётгани аниқланган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонунчилик талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, агентлик Temu платформасидан буюртма бермасликка чақирган.
“Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани ростми? Вазирлик изоҳ берди
Хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит 2 бараварга оширилади
Президент Ҳукуматга коронавирус вакцинасини сотиб олишга кўрсатма берди
Ҳабиб Нурмагомедов UFC дан бошқа спорт турига ўтяпти (видео)
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди