Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун тўлов ундиришни йўлга қўйди ва рухсат олган танкерлар ҳаракатланиши учун хавфсиз йўналиш ташкил қилди. Бу ҳақда Британиянинг кемасозликка оид “Lloyd’s List” журнали хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, яқин вақт ичида камида тўққизта танкер Эроннинг Ларак ороли яқинидаги коридор орқали Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари кўз ўнгида сузиб ўтган. Камида бир ҳолатда кема оператори бўғоздан ўтиш рухсати учун тахминан 2 миллион доллар тўлаган.
Яқин кунларда ИИҚК рухсатномалар беришнинг янада расмийлаштирилган тартибини ишлаб чиқиши кутилмоқда.
“Ҳозирда ҳукумат ва саноат вакиллари иштирокида Исроил ёки АҚШ билан аниқ алоқаси бўлмаган кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтишини тасдиқловчи тартибни яратиш устида иш олиб борилмоқда”, дейди Marisks кемачилик хавфсизлиги компанияси бош директори Димитрис Маниатис.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда бу масала ҳар бир ҳолат учун алоҳида кўриб чиқилмоқда.
Бир қанча давлатлар, жумладан, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ, Малайзия ва Хитой ҳукуматлари кемалар транзити режаларини бевосита Теҳрон билан муҳокама қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини болта билан уриб ўлдирди
Кунига 10 минг қадам юрганларга имтиёз берилади – Президент қарори лойиҳаси
“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
ИИББ Тошкентдаги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдовчиларини йиғди
Олма-отада тартибсизликни бошқарган хорижлик террорчи ушланди