Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “U.S.G.S” МЧЖ раҳбари B.O. ва бошқалар жамиятга қарашли умумий овқатланиш шоҳобчасида электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, 191,9 млн сўмлик 71,1 минг кВт. соат электрни ўғрилаган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари B.O. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Тасодифий хабарлар
Божхона инспектори хизмати эвазига 400 доллар олаётганида қўлга олинди
Москва тинчлик ўрнатиш бўйича Киевга аниқ таклифлар берди – Лавров
Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди
Сайёрамизга футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашадиган кун аниқ бўлди
Илон Маскнинг навбатдаги лойиҳаси муваффақиятли якунланди