Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, “Наманган шаҳри Чорсу деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчилардан “Навбаҳор” футбол клубига зўрлаб тушум йиғилаётгани” ҳақидаги иддаолар юзасидан вилоят адлия бошқармаси, шаҳар адлия бўлими ҳамда Вилоят бозорлари акциядорлик жамиятлари уюшмаси томонидан “Чорсу деҳқон универсал бозори” ҳудудида қўшма ўрганиш ўтказилди.Мазкур иддаонинг ҳаққонийлик даражасини ўрганиш мақсадида бозори ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар билан суҳбат ташкил этилди.Суҳбат давомида тадбиркорлар, тарқатилган хабарда келтирилган ҳолатнинг уйдирма эканлигини, патта тўловларидан ташқари бошқа мақсадларда ҳеч қандай тўлов талаб этилмаётганлигини билдирдилар.Шунингдек, адлия органлари томонидан “Чорсу деҳқон универсал бозори” АЖ раиси ҳамда ходимлари иштирокида профилактик суҳбат ҳам ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тушунтириш берилди.
manba: vodiymedia.uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ киши электрсиз қолди
ИИББ Тошкентдаги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдовчиларини йиғди
Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди
“Наманган сув таъминоти”да қарийб 5 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланди
“Свет” ўчиши натижасида етказилган зарарни суд орқали ундириб олса бўладими?