Ижтимоий тармоқларда 8 ойлик ҳомиладор келин бўғизлаб ўлдирилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ушбу воқеа жорий йилнинг ёз ойларида рўй берган ва ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Воқеага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов аниқлик киритди.
Мамлакат Бош ҳуқуқбони сўзамолига кўра, ушбу мудҳиш жиноят жорий йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида содир бўлган. Фуқаро У.Н. туманда жойлашган хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, мол-мулкларни қўлга киритмоқчи бўлган. Бу вақтда уйда бўлган ҳомиладор М.Қ уни кўриб қолган. Шу сабаб ўғриликка кирган шахс ҳомиладор аёлни пичоқ билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл шифохонада вафот этган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиши учун жорий йилнинг 16 сентябрь куни Фарғона вилоят судига юборилган.
Тасодифий хабарлар
Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?
Коррупцияга қарши курашда «Хитой усули» қўлланса-чи?
АҚШ–Мексика чегарасида «ажал қопқони» ўрнатилди
«Алибаба» гуруҳи бош маслаҳатчиси: «Ўзбекистонда кечаётган ҳолатни Хитой ўз бошидан ўтказган» (видео)
Самарқандда автомобиль йўлини тўсиб, рақсга тушган куёвжўраларга чора кўрилдими?