29 сентябрь куни футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси ва Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳужумчиси Жоэл Кожо Бишкекда курьерни уриб юборди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар Миллий хавфсизлик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Манас кўчаси ва Жибек Жолу шоҳкўчаси кесишмасида содир бўлган. BMW рулида футболчининг ўзи бўлган. Курьер тирик қолган, у шифохонага олиб борилган.
“BMW жарима майдончасига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Маълумот учун, Ганада туғилган 28 ёшли футболчи Кожо Самарқанднинг “Динамо” клубидаги ўйинлари билан ўзбекистонлик мухлисларга таниш. У 2025 йилнинг бошида “Динамо”дан Эроннинг “Истиқлол” жамоасига бориб қўшилган эди. Ўтган йилнинг июль ойида у Ўзбекистонга қайтиб, ижара асосида “Нефтчи” сафида ўйнади. Жорий йилнинг августида эса эркин агент сифатида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига бориб қўшилди.
Тасодифий хабарлар
Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
Президент тўрт давлат элчиларини қабул қилди
Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма берган – “Bloomberg”
Айрим ёшларга “бир ойлик” ҳарбий хизмат тўлови тўлаб берилади