Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев BBC Uzbek нашрига берган интервьюсида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳақида фикр билдириб, журналистларга ҳеч қандай босим ўтказилмаётгани айтди, деб хабар бермоқда GAZETA.UZ нашри
«Ўзбекистонда мухолифат борми ёки йўқми? Бор! Оммавий ахборот воситаларини олайлик, бу ниҳоятда муҳим мухолифат. Улар ҳокимятнинг, президентнинг, парламентнинг ҳар бир ҳаракатига баҳо беряпти. Кимдир уларга очиқдан-очиқ тазйиқ ўтказяптими?», — деди Сенат раиси ўринбосари. Журналист босим борлигини таъкидлаганида Содиқ Сафоев унинг сўзларини бўлди: «Йўқ!».
Сенатор бирон бир ОАВ ёпилгани ёки журналистларнинг жавобгарликка тортилгани бўйича бирорта ҳолатни билмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, аксинча, уларнинг ҳар бир чиқишлари, «ҳукуматнинг марказда ҳам, жойларда ҳам хатти-ҳаракатларига сабаб бўлмоқда».
Содиқ Сафоевнинг айнан ким босимга учрагани ҳақидаги саволига жавобан журналист BBC Uzbek’га мунтазам равишда, жумладан, ИИВга, хусусан, терроризмга қарши курашиш бўлимига чақириқлар ҳақида мурожаатлар келиб тушаётганини билдирди. Унинг аниқлик киритишича, етакчи нашрларнинг нафақат мухбирлари, балки бош муҳаррирлари ҳам чақирилиб, у ерда у ёки бу мавзуни ёритмаслик сўралади.
«Мен сизга аниқ айтишим мумкин, бугунги кундаги танқидий материаллар кўпларга ёқмайди. Лекин икки йилга нисбатан ҳозир ҳам Ўзбекистон матбуотида, айниқса электрон матбуотида бўлаётган танқидларнинг сўнганини кўрганим йўқ. Ва ҳаммамиз тан олишимиз керакки, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни жуда катта. Биз буни инкор қилишга ҳаққимиз йўқ», — деб қайд этди Содиқ Сафоев.
Ушбу интервьюда сенатор мухолифатни жамиятнинг барқарор ривожланишининг асосий факторларидан бири деб атади. «Бусиз, танқидсиз, яъни айтайлик, қандайдир бир альтернатив фикрларсиз, жамият ривожлана олмайди», — деб таъкидлади у. Жамият мухолифатнинг пайдо бўлишидан манфаатдорлигини, лекин у табиий равишда шаклланиши кераклигини айтди.
Тасодифий хабарлар
"Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Зеленский Россия билан мулоқот қилиши учун шарт қўйди
Поп туманидаги карантин ҳудудига хориждан қайтган 750 нафардан ортиқ фуқаро жойлаштирилди
Ҳар бир болага — меҳр, эътибор керак