Россияда урушга борган ҳар бир кишига 1 гектаргача ерни бепул бериш таклиф этилди. Бундай қонун лойиҳаси Давлат Думасига Сергей Миронов бошчилигидаги “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” фракцияси томонидан тақдим этилди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш хатига таяниб, “Известия” хабар берди.
“Ушбу федерал қонун лойиҳасига мувофиқ, Украина, Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудларида (2022 йил 24 февралдан) “махсус ҳарбий операция” давомида топшириқларни бажарган жанговар фахрийлар орасидан Россия Федерацияси фуқароларини давлат ёки муниципал мулкда бўлган 1 гектардан ортиқ бўлмаган ер участкасидан текин фойдаланиш имконияти билан таъминлаш таклиф этилмоқда”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, бундай ер ҳар қандай субъектда бир марта берилиши мумкин. Бироқ Қрим, федерал аҳамиятга эга шаҳарлар: Москва, Санкт-Петербург, Севастопол; Москва вилояти, Калининград вилояти, шунингдек, Жанубий федерал округи, Шимолий Кавказ федерал округи таркибига кирувчи Россия Федерациясининг таъсис субъектларида жойлашган ер участкалари бундан мустасно.
“Албатта, булар ликвид ерлар бўлиши керак. Бир гектар очиқ ерни одамларнинг бошига ташлаб бўлмайди, шунда улар кредит олиб, ўз маблағлари билан ерни ўзлаштирсин. Бу участкалар якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун яроқли бўлиши керак, демак, вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши талаб қилинади”, дейди Сергей Миронов.
Тасодифий хабарлар
Финландия олтинчи йил энг бахтли давлат мақомини олди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Дам олиш кунлари қаттиқ иссиқ бўлади
Саудия Арабистони аҳолиси Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларини зиёрат қилиш истагида – вазир
Ҳиндистонлик тадбиркор турмуш ўртоғи учун “Тож Маҳал” қурдирди
Ангрендан келиб Наманганда ўғрилик қилган 16 ёшли қиз устидан ҳукм ўқилди