Ўзбекистонда машина сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жарима тўлайди. Адлия вазирлиги қандай ҳолларда сигнал чалиш мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда машина сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жаримага тортилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди. Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
Аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
Шунингдек, товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тасодифий хабарлар
«Ҳокимиятнинг ички сири» – ҳокимлар кимнинг ҳисобидан машина совға қилмоқда?
Марҳаматлик ҳамшира 400 доллар пора билан ушланди
Наманганда из газидан бир оила заҳарланди, она ва икки фарзанди вафот этган
Qo‘shrabotda tabiiy ko‘lga aholi baliq boqish uchun eshak go‘shti tashlanganini aytmoqda (foto+video)
Ўзбекистонда бензин нархи ошиши тасдиқланди. Қанчага ошади?