Эртага, 13 август куни Ўзбекистон бўйлаб чанг-тўзон кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи ўртача 32-35 даражагача иссиқ, кечаси эса 20 даражагача илиқ бўлади. Бу ҳақда республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
«Омикрон» штамми 57 мамлакатга кириб борди
Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди
Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда 65 ёшдан катталар ва ёш болалардан таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда
Ўзбекистон Франциядан 150 млн евро қарз олади