Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва федерал ҳукумат вазирлари Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида маош ва нафақалардан ихтиёрий равишда воз кечди. Бу ҳақда “Pakistan Today” газетаси хабар берди.
Шунингдек, Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ҳам маоши ва нафақаларини олишдан бош тортган.
Давлат харажатларини тежаш чораларини жорий этиш февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг тузилган Шариф бошчилигидаги Покистоннинг янги федерал ҳукуматининг дастлабки қадамларидан бири бўлди.
Вазирлар Маҳкамаси давлат бюджетини тежаш мақсадида вазирлар ва ҳукумат амалдорларининг хорижга сафарларини чеклади, шунингдек, уларнинг хорижда бўлишининг янги қоидаларини жорий қилди. Уларга кўра, федерал ва штат вазирлари, уларнинг маслаҳатчилари ва ёрдамчилари йилига уч мартадан кўп бўлмаган ва фақат миллий бюджетни тежашни таъминлаш бўйича ҳукумат қўмитаси, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги рухсати билан чет элга чиқиши мумкин. Чет элга саёҳат қилишда уларга беш юлдузли меҳмонхоналарда қолиш тақиқланади. Покистоннинг хориждаги элчихоналарига дипломатларни халқаро форумлар ва тадбирларга имкон қадар кенгроқ жалб қилиш тавсия этилади, бу эса вазирлар ва департамент ходимларининг уларда қатнашиш учун саёҳатларини қисқартиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг августигача Покистон ҳукуматини бошқарган Шаҳбоз Шариф ўтган ой бошида яна Бош вазир этиб сайланганди. Кейинчалик Покистон Халқ партияси ҳамраиси Осиф Али Зардорий Покистоннинг янги Президенти этиб сайланди ва иккинчи марта давлат раҳбари бўлди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Бандлик маркази мутасаддилари миллионлаб пулларни ўзлаштиргани аниқланди
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрмоқда
Қодиров камбағаллар устидан куляптими? “Миллий тикланиш” раиси яна ёқимсиз иддао билан чиқди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди
Путин коронавирусга чалинган Ҳабибнинг отасига энг яхши тиббий хизмат кўрсатилишини ваъда қилди