Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес португалиялик ўйинчининг «Атлетико» таклифини ҳеч қачон кўриб чиқмаганини айтиб ўтди.
«Криштиану «Атлетико» билан шартнома имзолаш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб ҳам, кўриб ҳам чиқмаган. У Мадриднинг бошқа жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар шунчаки миш-миш бўлган», - дейди Роналдунинг рафиқаси As билан суҳбатда.
38 ёшли «Ан-Наср» ҳужумчиси Саудия Арабистонига ўтишдан аввал «Атлетико»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, Роналду Ар-Риёд клуби сафида ҳозиргача 9 ўйинда майдонга тушиб, жами 9та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.
Тасодифий хабарлар
Бортида минглаб автомобиллар бўлган кема Тинч океанига ғарқ бўлди
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 3 ёшли бола шифохонада вафот этди
“Янги Ўзбекистон” боғи атрофидаги айрим йўллар автотранспортлар учун вақтинча ёпилди
Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати ижобий баҳоланди
Дунё бўйлаб Telegram фаолиятида узилишлар рўй берди