Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:
«Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.
Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.
Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда».
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга берилган қарзлар қаерга сарфланмоқда?
Роналду Instagram'да рекорд ўрнатди
Энди коммунизмни тарғиб қилганлар 5 йилга қамалади. Чехияда!
Ўзбекистонда янги ислоҳот: энди давлат хизматига кимлар олинади?
Уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 200 га яқин амалдор ишдан бўшатилди