Украина президенти девони раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович мамлакатдаги бўлажак президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштираётганини айтди.
Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.
«Ҳа, мен ҳаракат қиламан», деди у президентликка номзодини қўйиши бўйича саволга.
Аввалроқ Strana.ua нашри украиналикларнинг аксарияти можаро давом этаётганига қарамай, мамлакатда сайлов ўтказиш таклифларига салбий муносабатда эканини ёзган эди. Киев халқаро социология институти сўровига кўра, респондентларнинг 81 фоизи овоз беришга қарши чиққан.
Эслатиб ўтамиз, уруш шароитида Украинада президент сайловлари бўлмаслиги эҳтимоли катта. Амалдаги президент Владимир Зеленский 2019 йилда сайланган ва унинг муддати кейинги йил расман тугайди.
Тасодифий хабарлар
“Open budjet” хакерлик ҳужумига учради
Тошкентга арча ва «газон» керак эмас — Президент нима экиш лозимлигини айтиб ўтди
Алишер Усмонов ҳам санкция остида қолиши мумкин
“ГАИ” ходими ноқонуний жарима қилгани учун фуқарога товон тўлайдиган бўлди
Вазирлик ДХХ хабарини рад этди: «Жиҳодчилар» орасида маҳалла раиси бўлмаган