Бугун, 7 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 206 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги сутка давомида 153 кишида вирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 5 нафари Андижон вилоятида;
• 2 нафари Жиззах вилоятида;
• 8 нафари Фарғона вилоятида;
• 27 нафари Тошкент вилоятида;
• 111 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 5 нафар;
• Жиззах вилоятида 2 нафар;
• Фарғона вилоятида 7 нафар;
• Тошкент вилоятида 31 нафар;
• Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалган.
Касалликдан соғайганлар жами 71 482 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2113 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи жорий йилнинг 27 октябрь куни 96 фоизга етганди. Соғайиш кўрсаткичи бир фоизга ошиши учун деярли 1,5 ой вақт кетди.
Тасодифий хабарлар
«Бугун Наманган шаҳрини айланаман. Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги шунга боғлиқ» — Президент
Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилмайди – Дмитрий Медведов
Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видео юборганларга пул мукофоти берилади